Тошкентда замонавий спорт майдончалари қурилади

    Урбанизация 27 январ 2025 856

    Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-114-сонли қарори ва ПҚ-245-сонли қарори ижроси доирасида Тошкент шаҳри туманларида замонавий спорт майдончалари барпо этилади.

    Қайд этилишича, бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори имзоланган.

    Ушбу қарорга биноан, туманларда стритбол ва “vorkout” учун мўлжалланган замонавий спорт майдончалари қурилиши белгиланди.

    Ушбу спорт майдончалари қурилиши режалаштирилган манзиллар билан қарор матнида танишиш мумкин.