Жорий йилнинг ўтган даврида 14 та ҳудудда - Фарғона, Қувасой, Марғилон ва Қўқон шаҳарларида, Тошлоқ, Ўзбекистон, Бешариқ, Олтиариқ, Ёзёвон, Бағдод, Қўштепа, Риштон, Учкўприк ҳамда Фарғона туманларида бир донадан мана шундай замонавий спорт майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилди. Қолган 5 та ҳудудларда – Сўх, Бувайда, Данғара, Фурқат, Қува туманларида қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.
Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари республика босқичи доирасидаги ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун стритбол, воркаут ва универсал спорт майдончаларини қуриб берилиши кўзда тутилган.
“Беш ташаббус олимпиадаси” 1-мавсум якунига кўра, вилоятимиз спортчилари томонидан республика финал босқичида жами 24 та 5 та 1-ўрин, 10 та 2-ўрин, 9 та 3-ўрин қўлга киритилди. Натижада Республика спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан 24 та спорт майдончалари (1-ўрин учун 5 та универсал спорт майдончалари, 2-ўрин учун 10 та стритбол майдончалари, 3-ўрин учун 9 та воркаут майдончалари) қурилиши учун ғолиб бўлган ёшларга сертификатлар топширилди.
Бугунги кунда мазкур сертификатлар асосида барча шаҳар ва туманларда спорт майдончалари қурилиши учун ер майдонлари ажратилган, ҳозирда зарур бўлган спорт жиҳозлари етказилиб, қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.