Тошкентдан Истанбулга учган самолёт бортида фуқаро вафот этди

    1946 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.Т. сурункали касалликка шифо топиш илинжида Туркиянинг Истанбул шаҳрига келаётган бўлган.

    Кеча, 11 январ куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Тошкент – Истанбул йўналишида парвоз қилаётган самолёти Анқара шаҳрига фавқулодда қўнгани хақида хабар берган эдик.

    Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси маълумотига кўра, 1946 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.Т. сурункали касалликка шифо топиш илинжида Туркиянинг Истанбул шаҳрига келаётган бўлган, бироқ авиапарвоз чоғида соғлиғи ёмонлашган ва унда юрак хуружи бошланган.

    Экипаж ҳамда йўловчилар унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган, тиббий кўникмага эга кишилар юрак массажи қилган. Бироқ саъй-ҳаракатларга қарамасдан фуқаро вафот этган.

    Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб, марҳумнинг жасади 12 январда Ўзбекистонга жўнатилишини таъминланган.

    “Марҳумнинг яқинларига сабр ва чуқур таъзия билдирган ҳолда Туркияда бўлиб турган фуқароларимиздан юқоридаги каби ҳолатлар содир бўлганда, элчихона консуллик бўлимининг +903124411746/+903124413871 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўраймиз”, – дейилади элчихона хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates