Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча "Афросиёб" йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди

    Транспорт 27 апрел 2023 1605

    Жорий йилнинг 28 апрель кунидан 1 май кунига қадар «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида (4 та) «Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналишида (2та) «Афросиёб» электропоездининг рейс ҳаракати йўлга қўйилди.

    Ушбу йўловчи поезддаги барча чипталар эркин савдога чиқарилган.

    Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    767-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши:

    Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19

    768-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши:
    Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48

    780-сонли «Тошкент — Қарши» йўналиши:
    Тошкент 07:00 — Қарши 10:21

    779-сонли «Қарши — Тошкент» йўналиши:

    Қарши 15:25 — Тошкент 18:50

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўйилган қўшимча йўловчи поездлар чипталари туристик фирмалар томонидан берилган аризаларни четлаб ўтган ҳолда эркин савдога чиқарилди.

    Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    Чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда харид қилиш мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates