Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Хусусан, 20 декабрдан 31 декабрга қадар Тошкент — Навоий, Тошкент — Зомин, Тошкент — Жарқўрғон, Тошкент — Шаҳрисабз, Тошкент — Қарши, Тошкент — Қоракўл, Тошкент — Термиз, Тошкент — Денов, Тошкент — Ғузор, Тошкент — Узун йўналишларида кундалик белгиланган рейслардан ташқари йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда кун давомида қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилади.
Йўловчилар чипталарни "Тошкент" автовокзали чиптахоналаридан ҳамда АТТО, UzBus мобиль иловаси орқали онлайн тарзда сотиб олиши мумкин.
Маълумот учун телефон: +998 71 207- 87- 00