Бу ҳақда "Веолиа Энергй Ташкент" МЧЖ ХК хабар берди.
Қайд этилишича, 19 июль куни иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Мирзо Улуғбек тумани: Мирзо Улуғбек, Сайрам, Буюк ипак йўли, Муҳаммад Юсуф, Лашкарлар, Саёҳат, Чуст кўчалари.
Чилонзор тумани: 5,6,7,8,9,10,16,С мавзелари.
Иссиқ сув таъминоти таъмирлаш ишлари тугалланиши билан тикланади (тахминан бугун 22:00 гача).
"Веолиа Энергй Ташкент" МЧЖ ХК юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва ишларни белгиланган муддатларда якунлаш бўйича зарур чораларни кўради, — дейилади хабарда.