Veolia Energy Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув нархи ошиши бўйича ойдинлик киритди

    Компания тарифларни ошириш мажбурий қадам бўлганини таъкидлади.

    Шу йилнинг 12 сентябрида Халқ депутатларининг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан аҳоли ва юридик шахслар (бюджет ташкилотлари бундан мустасно) учун тарифларни 15 фоизга ошириш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

    Компания тарифларнинг ошишига иссиқлик ва иссиқ сув ишлаб чиқариш учун зарур бўлган энергия ресурслари – газ ва электр энергияси нархларининг ошиши таъсир кўрсатди.

    2023 йилда корхоналар учун электр энергияси тарифлари бир неча баробарга ошди. Ушбу қўшимча харажатларни қоплаш учун 2023 йил 2 декабрдан бошлаб бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар учун тарифлар оширилди.

    Аммо шунга қарамай, 2023/2024 йилги иситиш мавсуми тугагунга қадар аҳоли учун тариф ўзгаришсиз қолди. 2024 йил 2 апрелдан бошлаб тариф 15 фоизга ошди, шунда ҳам бу энергия ресурслари нархининг ўсиш суръатидан сезиларли даражада паст. Бу 2019 йилдан буён аҳолини тарифини илк ошиши эди.

    Субсидиялар ҳақида

    Амалдаги аҳоли тарифи, базавий тарифнинг 16 фоизни қоплайди. Кутилаётган 15 фоиз ўсишдан кейин эса 18 фоизни қоплай бошлайди. Қолган қисми доимгидек давлат субсидиялари билан қопланади.

    Янги тарифлар қачон кучга киради?

    Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори — янги тарифни тасдиқлаш ва қўллаш бўйича оралиқ босқич ҳисобланади. Кейинги қадамлар:

    1. Кенгашнинг қарори кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар ҳокимига юборилади.

    2. Ҳоким қарорининг лойиҳаси танишиш ва жамоатчилик муҳокамаси учун www.regulation.gov.uz порталида эълон қилинади. Муҳокама муддати — 15 кун.

    3. Якуний қарорни Тошкент шаҳар ҳокими имзолайди. Тарифлар мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгач кучга киради.

    Тарифларнинг кучга кириш санаси Веолиа Энергй Ташкент компаниясининг расмий ресурсларида ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

    "Биз тарифларнинг оширилиши катта юклама эканлигини тушунамиз. Аммо Veolia Energy Tashkent компанияси ҳамма каби таннархимизни ташкил этувчи энергия нархига боғлиқлигини инобатга олишингизни сўрайди. Тарифларни ошириш мажбурий қадамлардан бири. Биз иқтисодий воқелик ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолиш учун имконимиз доирасидаги барча чораларни амалга оширмоқдамиз" дейилади баёнотда.
    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates