Рейтингда Ўзбекистон маълумотлари ижобий томонга ўзгарди

    Ижтимоий ҳаёт 15 июл 2020 1507

    БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) томонидан Ўзбекистонда «Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши» кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилди.

    Бунга сабаб, 2019 йилнинг 10-12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ФAО экспертлари билан ўтказилган семинарда Давлат статистика қўмитаси мутахассислари Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари бўйича эътироз билдириб, ФAО эксперти Дориан Каламверос Наварро билан баҳс-мунозара олиб борган эди.

    Натижада ФАО мутахассислари Давлат статистика қўмитаси вакилларининг келтирган аниқ исбот-далилларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши» кўрсаткичини 2014 йилдан бошлаб, New Food Balance Sheet асосида қайта кўриб чиқди. Қайта ҳисоблаш натижасида кўрсаткичлар 2016-2018 йиллар учун 2,8 % (0,9 млн. киши) ва 2017-2019 йиллар учун 2,6 % (0,8 млн. киши) ни ташкил этди.

    Бу маълумотлар 2020 йилнинг 13 июль куни бўлиб ўтган «Жаҳондаги озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш ҳолати 2020» (SOFI – 2020) ҳисоботи онлайн йиғилишида ҳамда ФАО расмий сайти орқали эълон қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, ФАО экспертлари 2019 йилги (SOFI – 2019) йиғилишида Ўзбекистоннинг 2016-2018 йилларда тўйиб овқатланмайдиганлар улуши кўрсаткичларини 6,3 % (2,0 млн. киши) деб эълон қилган эди. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистон (2,1 %) ва Туркманистон (5,4 %) дан кейин учинчи ўринни эгаллаган эди.

    Усмон Абдурасулов,

    Давлат статистика қўмитаси

    Ахборот хизмати раҳбари

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates