Турин политехника университетида форум ўтказилди

    Турин политехника университетида “Ўзбекистон Республикасида муҳандислик соҳасининг истиқболлари” мавзусида форум ўтказилди

    Унда мамлакатимизда муҳандисларга талаб ортиб бораётгани ва ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, олий таълим тизимида илғор муҳандислик мактабларини яратиш бугунги кунда долзарб вазифалар қаторида эканлиги таъкидлаб ўтилди, бу борада хорижий мутахассислар билан фикр алмашилди.

    Форум бошланишидан олдин университетнинг 15 йиллик фаолияти давомида эришилган ютуқларини ўз ичига олган видеотақдимот меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди. ТТПУ ва Politecnico di Torino ректорлари университет 15 йиллиги юбилейи муносабати билан ўз табрикларини йўллашди.

    Форум доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Рўзиқулов, Politecnico di Torino ректори Stefano Paolo Corgnati’га университет “Фахрий ректори” унвони берилди. Форум доирасида “Йилнинг энг яхши талабаси” номинациясида ғолиб бўлган 12 нафар талаба-ёшларга ваучерлар топширилди.

    Форумдан сўнг олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов университетнинг битирувчиларига диплом топшириш маросимида иштирок этди. Вазир сўзга чиқиб, битирувчиларни янги ҳаёт сари қадам қўяётгани билан самимий муборакбод этиб, уларнинг келгуси ўқиш ва иш фаолиятига муваффақият тилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates