баннер
24 апр 2025
03:52

    Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида океанариум қурилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни туризм ва бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

    Шу йил 9 апрелда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари юртимизнинг бой тарихи ва маданияти, ажойиб табиатидан фойдаланиб, сайёҳларни ҳозиргидан 2-3 карра кўпайтириш мумкинлигини таъкидлаган эди.

    Шундай хушманзара жойлардан бири – Бўстонлиқдаги “Чорвоқ дарвозаси” мажмуаси. Президентимиз ўтгани йили декабрда унинг қурилишини бориб кўрган эди, яқинда лойиҳанинг биринчи босқичи очилди. Мажмуада 16 та кўп қаватли уй, 3 та меҳмонхона, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кафе ва ресторанлар, банк офиси, автотураргоҳ бўлади. Бинолар тепасига қуёш панеллари ўрнатилади.

    Тақдимотда мажмуанинг кейинги босқичларини қуриш, сайёҳлар учун жозибадорлигини ошириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди. Уни арзон ва экологик тоза энергия билан таъминлаш учун Чирчиқ дарёсида кичик гидро электр станция барпо этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

    Яна бир лойиҳа Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида океанариум қуришга қаратилган. Чирчиқ дарёси бўйида 20 гектарда мўлжалланган ушбу океанариум сайёҳларни жалб этадиган яна бир маскан бўлади. Ёнида савдо-меҳмонхона мажмуаси ҳам қурилиб, уларда жами 1 минг 600 та иш ўрни очилади.

    Шунингдек, Яккасарой туманида турар-жой ва ишбилармонлик маскани барпо этиш мўлжалланган. Унда кўп қаватли уйлар, боғча ва мактаблар, спорт ва соғломлаштириш масканлари, меҳмонхона ва савдо офислари бўлиши кўзда тутилган.

    Президентимиз лойиҳаларнинг ҳуқуқий, молиявий жиҳатлари ҳамда инфратузилма масалаларини ҳар томонлама ўйлаб, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Мутасаддиларга сифат ва муддатни аниқ белгилаб, бажарилишини назорат қилиш топширилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech