Туризм ва маданий мерос вазири соҳа вакилларини Халқаро музейлар куни билан табриклади

    Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов 18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан соҳа вакиллари ва музей ходимларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали табриклади.

    "Музейлар аждодлардан мерос бўлган бойликни келажак авлодга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий хазинадир. Йиллар давомида бойиб, тўлиб бораверадиган бу хазина фақатгина маданий қадриятлар намойишигина бўлиб қолмай, узоқ тарих саҳифаларидан сўзловчи бебаҳо китоб ҳамдир.

    Қайд етиш жоизки, юртимиз музейлари 130 йиллик тарихга эга. Ундаги экспонатлар эса минг йилликларни қамраб олади.

    Шу ўринда бугунги кунда мамлакатимиз маданий меросига бўлган эътибор янги босқичга кўтарилганини алоҳида эътироф этиш лозим. Музейлар фаолиятига давлат даражасида эътибор қаратилиши халқимизнинг ўтмиши, тарихи ва маданий меросига бўлган ҳурмат ва эҳтиромини янада оширишга, моддий ва маънавий бойликларимизни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи янги ижодий имкониятлар эшикларини очиб беришга сабаб бўлади.

    Фурсатдан фойдаланиб, Халқаро музейлар кунида юртдошларимизни музейларга саёҳат қилишга чорлаб қоламан! Халқимиз маданий меросига оид билимларингизни бойитиш имконини қўлдан бой берманг!" дейилади табрикда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates