Туризм ва спорт вазирлиги: энг кўп пиёда юрган фуқароларга пул тўлаш давом этади

    Спорт 19 сентябр 2021 1182

    Бу борада Туризм ва спорт вазирлиги «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолияти тўхталганига оид хабарлар асоссиз эканлиги бўйича қуйидаги мазмунда расмий муносабат эълон қилган.

    Туризм ва спорт вазирлигининг спорт йўналишидаги сайтида 1hls.uz мобил иловаси фойдаланувчиларига пул тўлаш ВАҚТИНЧА тўхтатилгани ҳақида хабар берилди, бироқ ахборот хизмати ходими мақолада асоссиз ва тасдиқланмаган маълумот бергани боис аҳоли орасида бу борада тушунмовчилик пайдо бўлган.

    Таъкидлаш жоизки, «Соғлом турмуш тарзи» платформаси 1hls.uz веб-саҳифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6099-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 253-сонли қарорига мувофиқ йўлга қўйилган.

    Мазкур платформа бўйича жорий йил 10 июндан 13 сентябрга қадар бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ёш ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига жами 9,4 миллиард сўм маблағлар тўлаб берилди.

    Шу билан бирга, ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп пиёда юрган шахсга - 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп пиёда юрган шахсга - 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп пиёда юрган шахсга қўшимча равишда 1 миллион сўм маблағ фойдаланувчиларнинг электрон ҳамёнига ўтказиб берилди. Жорий йилнинг июнь-август ойлари давомида эса жами 206,7 миллион сўм маблағ фойдаланувчилар электрон ҳамёнига ўтказиб берилди.

    Ҳозирги пандемия даврида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда унга риоя қилиш жуда муҳим. Платформага оид хабарнинг ОАВ ва аҳоли орасида бу қадар кенг тарқалиши унга бўлган қизиқишнинг юқори эканини ва платформа яратиш қарори қанчалик тўғри бўлганини яна бир бор тасдиқлайди.

    Шундай экан, Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати мазкур хабарни етказишда хатоликка йўл қўйгани учун узр сўраган ҳолда, «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ишлашда давом этишини маълум қилади. ОАВ вакиллари ва аҳолини чалғитувчи хабар берган ходимга эса тегишли огоҳлантириш берилганини маълум қилади.

    Шу ўринда, ОАВ вакилларидан ҳар қандай хабарни етказишда, унга сарлавҳа қўйишда тўғри ёндашишни, аҳолини нотўғри маълумотлар билан чалғитмасликни сўралади

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates