Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари Ўзбекистоннинг Туркий инвестиция жамғармасидаги улушини Битимда назарда тутилган муддатларда шакллантириш, шу жумладан унинг бошланғич капиталидаги 2 000 та акцияга обуна бўлиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи эканлиги белгиланди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Битимнинг бажарилиши учун масъул ваколатли орган этиб, Марказий банк Битим бўйича депозитарий функциясини бажариши белгиланди.