Туркий миллатлар маданияти тараннум этилди

    Ҳукумат 10 ноябр 2022 5191

    Туркий давлатлар етакчилари “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасига ташриф буюрди.

    Бу ерда олий мартабали меҳмонларнинг ташрифи шарафига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан қабул маросими ўтказилди.

    Самимий мулоқотда Самарқанд туркий тамаддуннинг қадимий бешикларидан бири бўлгани, бугун халқаро форумлар марказига айланиб бораётгани ёдга олинди.

    Туркий миллатларнинг қадим маданияти, умумий анъана ва қадриятларини ўзида мужассам этган концерт дастури намойиш этилди.

    Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасидаги асосий тадбирлар эртага, 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates