Туркияда яна ўрмонлар ёнмоқда

    Мармарис курорти хавф остида

    Туркиянинг Эгей денгизи соҳилидаги Мармарис курорт шаҳри яқинида кучли ўрмон ёнғини бошланди, дея хабар бермоқда “Associated Press” нашри.

    Ёнғин кўрфазни ўраб турган тепаликлар ортида бошланган ва кучли шамол аланганинг тез тарқалишига сабаб бўлган.

    Ёнғинни ўчиришга 500 киши, 40 та ўт ўчириш машинаси, 15 та вертолёт ва 8 та самолёт жалб қилинган. Қурбонлар ва жароҳат олганлар ҳақида расмий маълумотлар йўқ.

    Аввалроқ Туркиянинг Ўртаер денгизи ва Эгей денгизи соҳилларида, жумладан, Мармарисда содир бўлган ўрмон ёнғинлари камида саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлганди. Кейин ҳукумат бундай фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўрмагани, жумладан, замонавий ўт ўчириш самолётлари етишмаслиги учун танқид қилинган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates