Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасидаги Интерполнинг Миллий марказий бюроси хабар берди.
Ахборот алмашинуви ва қўшма тезкор тадбирлар асосида амалга оширилган жараёнда Туркия Республикаси Жандармерияси ҳам фаол иштирок этди. Жиноятчилар одам савдоси, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ва бошқа оғир жиноятларда айбланмоқда.
Олти нафар шахс Анқарадан махсус кузатув остида олиб келиниб, кейинги тергов ҳаракатлари учун Тошкент Интерпол Миллий Марказий Бюроси ҳамда Ўзбекистон ички ишлар органларига топширилди.






