Халқаро қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Хавфсизлик 14 июл 2025 824

    Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси (Интерпол ММБ) ва АҚШдаги ваколатли органлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида жиноят содир этганликда гумонланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси АҚШда қўлга олиниб, юртимизга қайтарилди.

    Қайд этилишича, ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида назарда тутилган — кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган. Интерпол ММБ томонидан АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ахборот алмашинуви ва музокаралар натижасида унинг депортация қилинишига эришилди.

    Қидирувдаги шахс 2025 йил 13 июль куни Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга олиб келинди ва Интерпол ММБ ходимларига топширилди. Ҳозирда қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates