Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан депортация қилинди

    Хавфсизлик 5 июн 2025 633

    Интерпол Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида Интерпол каналлари орқали халқаро миқёсда қидирув эълон қилинган жиноятчи аёлни депортация қилиш масаласи ҳал этилди.

    Қайд этилишича, Самарали ахборот алмашинуви ва қўшма тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш натижасида, шунингдек, Интерпол халқаро жиноий полиция ташкилоти томонидан ташкил этилган тадбирлардаги икки томонлама учрашувларда аввалги келишувлар туфайли, жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс мамлакатдан чиқариб юборилди.

    Тезкор тадбирлар натижасида қидирувдаги М.К.нинг изига тушилди ва унинг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида эканлиги тасдиқланди.

    БАА ваколатли органларининг ижобий қароридан сўнг, жиноятчи аёл Амирликлар миграция полицияси ходимлари кузатувида депортация қилинди ва Тошкент халқаро аэропортида жавобгарликка тортиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Интерпол Миллий Марказий Бюроси ходимларига топширилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates