"Туябўғиз" сув омборида ноқонуний балиқ овлаган "шоввозлар"га чора кўрилди

    Тошкент вилояти Экология бошқармаси Сирдарё сув ҳавзаси шубаси ходимлари ва "Голден фиш" МЧЖ қўриқлаш ходимлари билан биргаликда "Туябўғиз" сув омборида ноқонуний балиқ овини олдини олиш мақсадида тунги экологик назорат тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Ўтказилган назорат тадбири давомида фуқаро Н.И. томонидан таъқиқланган лескали тўр ёрдамида 30 дона судак, 5 дона товон балиғини овлаганлиги аниқланди.

    Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, бир дона резина қайиқ ва 150 метр лескали тўрлар ашёвий далил сифатида олинди ҳамда 10.710.000 сўм зарар давлат ҳисобига ундириш мақсадида ҳужжатлар суд органларига юборилди.

    Тадбир давомида 3 нафар фуқаролар Ф.Г.,Т.Й. ва С.А.лар томонидан балиқ овлаш қоидаларини бузганлиги учун МЖтКнинг 90 моддаси 1 қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва ҳар бир фуқарога 3.400.000 сўм миқдорида жарима қўлланилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates