Эрон билан балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади

    Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, «Ўзбалиқсаноат» уюшмаси ва ишбилармон доира вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси амалий ташриф билан Эронга борди.

    Мамлакатимиз элчихонасидан олинган маълумотга кўра, ташриф давоми Ўзбекистон делегацияси аъзолари Эрон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари — Балиқчилик ташкилоти раиси Саид Хоссейний билан учрашув ўтказдилар.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Эрон ўртасида балиқчилик, аквакультура, чорвачилик, ветеринария ва қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда мамлакатимизда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Эрон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари мамлакатнинг балиқчилик ва аквакультура бўйича салоҳияти тўғрисида маълумот берди. Қайд этилишича, 2023 йилда Эронда 1,4 миллион тонна балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ва қиймати 650 миллион долларга тенг 210 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари экспорт қилинган.

    Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев ўз навбатида, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ва тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

    «Ўзбалиқсаноат» уюшмаси вакиллари Ўзбекистоннинг балиқчилик салоҳияти ва имкониятлари ҳамда ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган дастурлар юзасидан тақдимот ўтказишди.

    Учрашув якунида томонлар ушбу соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олдилар, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates