Фарғоналик олимлар янги балиқ турини кашф қилди

    Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийси сув ҳавзаларидан фан учун янги бўлган ялангбалиқ турини кашф этишди.

    Бахтиёр Шералиев бошчилигидаги Фарғона давлат университети ихтиолог олимлари Фарғона водийси ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги балиқларнинг тур таркиби, биологияси ва экологиясига оид қатор тадқиқотларни олиб бормоқда.

    – Сўнгги бир неча йилда Марказий Осиё сув ҳавзаларини ихтиологик жиҳатдан текшириш жараёни шуни кўрсатмоқдаки, минтақада ҳали ўзининг ўрганилишини кутиб турган турлар талайгина. Ўтган йиллар мобайнида Шоҳимардон дарёсидан Triplophysa ferganaensis, Сўх дарёсидан эса Triplophysa daryoae каби балиқ турларининг кашф этилгани буни тасдиқлайди. Сўнгги тадқиқотларимиз натижаси асосида эса Dzihunia pseudоаmudarjensis тури кашф этилди. Эътиборли жиҳати шундаки, кашф этилаётган турларнинг аксарияти минтақамиз эндемиклари ҳисобланади, – дейди Бахтиёр Шералиев.

    Янги тур ўзининг уруғдошларидан ён чизиғидаги поралари сони (84-86 та), ингичка дум банди, орқа ва анал сузгич қанотларининг пастлиги ҳамда кўзлараро масофасининг йириклиги билан фарқ қилади. Янги тур ҳақидаги мақола халқаро “Zootaxa” журналида чоп этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates