Туямўйин сув омборида ҳам сув сатҳи кескин камайиб кетди

    Яшил сайёра 31 май 2023 1180

    Амударёнинг қуйи оқимда баҳордаги иссиқ ва кам ёғинли давр жойларда сув танқислигини, Туямўйинда совуқ мавсумда тўпланган сувнинг охирги ҳажмлари ишлатилишига сабаб бўлди.

    МетеоЖурнал” нинг ёзишича, майнинг бошида сув омборида сув ҳажми 2,5 км куб гача камайган.

    Майнинг иккинчи ўн кунлигида сув омборига кириш оқими прогноздагидан 1.23 км/куб.гача кам бўлиб чиқди (эҳтимол буни майнинг биринчи ўн кунлигида Амударё сувининг Қўштепа каналига очиб юборилиши билан изоҳлаш мумкин). Сув омборидан 0.15 км кубгача сув оқиб чиқди. Натижада, сув омборида сув ҳажми 2,3 км куб га камайиб кетди. Бу сув омбори учун жуда ҳам минимал ҳолатдир.

    Амударёнинг қуйи оқимида жуда кучли сув танқислиги мавжуд.

    Амударё қуйи қисмида март-апрелда экинларнинг сувга бўлган талаби иссиқ ва қуруқ ҳаво омили туфайли мавсумга хос бўлмаган тарзда 50 фоизга ортиб кетган.

    Амударёнинг қуйи оқимида апрель-май ойларида сув танқислиги кетма-кет тўртинчи йил давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates