Учқун Қуранбаев бронза ва Шаҳинахон Йигиталиева кумуш медалга сазовор бўлди

    Спорт 7 сентябр 2024 771

    Делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 9 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил этмоқда.

    6 сентябрда «Stad de Frans» яна бир бор ўзбек паралимпиячиларининг ёрқин иштирокига гувоҳ бўлди.

    Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Учқун Қуранбоев Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалига сазовор бўлди.

    J2 классининг -73 кг вазн тоифасидаги беллашувларда курашган юртдошимиз учинчи ўрин учун баҳсда жанубий кореялик Донгхун Кимни мағлубиятга учратиб, бронза медали соҳибига айланди. Эслатиб ўтамиз, Қуранбоев Токио татамиларида кечган Паралимпия баҳсларида олтин медалга эга чиққан эди.

    Шунингдек, келаси ой 16 ёшни қарши оладиган ҳамюртимиз Шаҳинахон Йигиталиева пара енгил атлетиканинг F46 классида найза улоқтириш баҳсларида кумуш медал соҳибига айланди.

    Ёш пара атлетимиз муросасиз баҳсларда 43,12 метр натижани қайд этди.

    Делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 9 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates