Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган маҳаллабай ишлаш тизими юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги ва халқимиз фаровонлигини янада ошириш, ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Университет томонидан ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ва тўгараклар маҳалла аҳолиси ва ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва касб-ҳунар ўрганишлари учун айни муддао бўлмоқда.
Университет профессор-ўқитувчилари ва масъул ходимлари томонидан ушбу бириктирилган маҳаллалар билан ҳамкорлик ишлари бошлаб юборилган. Маҳаллаларда ёшларни касбга ўргатиш, билим ва кўникмалари ҳамда уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб чет тиллари, IT-технологиялари, Математика фани бўйича, спорт ва бадиий ижодкорлик бўйича тўгараклар ташкил этилди.
Олмазор туманидаги 9 та маҳалладаги ёшлар ўртасида “Тошкент давлат техника университети ректори кубоги” мусобақаси ташкил этилди. Мусобақалар спортнинг “Футзал”, “Стол теннис”, “Шахмат” ва “Шашка” турлари бўйича 15-20 ёш ва 10-14 ёш тоифасидаги ёшлар ўртасида ўтказилмоқда. Бу ҳам маҳалла ёшларини спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ёшлар орасида спортни оммавийлаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзини шаклантириш мақсадида ўтказилмоқда. Маҳалла ва университет ўртасида ўрнатилган ушбу ҳамкорлик маҳалла аҳолиси, айниқса, ёшларининг маънавий дунёси юксалиши, жисмоний чиниқиши учун хизмат қилади.











