Ургутда пари пиёз (лук пари) йиғиштириб олинмоқда

    Юртимизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 66 та мамлакатга экспорт қилинмоқда.

    Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига асосан Республикада юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида мева-сабзавот кластерлари ташкил этилмоқда. Натижада ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошмоқда. Юртимизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 66 та мамлакатга экспорт қилинмоқда.

    Бунинг натижасида мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Қишлоқ хўжалиги корхоналарини ислоҳ қилиш борасидаги дастурлар Самарқанд вилоятида ҳам босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилмоқда. Айни кунларда вилоятда пахта, ғалла ва мева-сабзавотчилик йўналишида 40 дан ортиқ кластер корхоналари фаолият юритаётган бўлиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг экспорт салоҳияти тобора ортиб бормоқда. Соҳага тадбиқ этилаётган ислоҳотлар боис, вилоятда экспортбоп қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш йўлга қўйилмоқда.

    Жумладан, Ургутлик бободеҳқонлар экспортбоп қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириб, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

    Гап шундаки, вилоятнинг аксарият туманларида ерга уруғ қадалаётган, экинлар парвариши юзасидан агротехник тадбирлар амалга оширилаётган айни дамларда туманнинг “Баҳрин сабзавотлари” масъулияти чекланган жамиятга қарашли 10 та фермер хўжаликлари томонидан 40 гектар ер майдонида етиштирилган пари пиёз (лук пари) маҳсулоти йиғиштириб олинмоқда.

    “Ўзагроинспекция”нинг Ургут тумани бўлими томонидан пари пиёз (лук пари) етиштириш юзасидан агротехник тадбирлар юзасидан доимий мониторинг-таҳлил тадбирлар ўтказилиши натижасида ҳар йилгидан кўра салмоқли ҳосил етиштирилди.

    Ҳозирга қадар “Облоназар Бобоев”, “Рахмонов Шамсиддин барака боғи”, ”Мирзамурод Камрон” фермер хўжаликларнинг ҳар бири томонидан 100-120 тоннадан ортиқ маҳсулот йиғиштириб олинди.

    Жорий йилда ургутлик деҳқонлар 1 минг 200 тонна экспортбоп пари пиёз (лук пари) етиштиришни мўлжаллашмоқда. Далалардан йиғиштириб олинаётган маҳсулот пешма-пеш “Сам фруийт” ва “Булунғур Сендвик” МЧЖ сингари қайта ишлаш корхоналарига етказиб берилиши таъминланаяпти.

    Хусусан, биргина “Булунғур Сендвик” Ўзбекистон Канада қўшма корхона шаклидаги МЧЖ томонидан бир кунда 80-100 тоннага яқин маҳсулот қабул қилинмоқда. Корхонада меҳнат қилаётган ўнлаб маҳаллий ёшлар саъй-ҳаракати билан кунига 60 тоннадан ортиқ хом ашё саноат усулида чуқур қайта ишланиб, 3-3,5 тонна экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

    Жаҳон андозаларига мос тартибда қадоқланган маҳсулот Германия, АҚШ, Ироқ, БАА, Хитой, Россия ва Украина сингари ўнлаб давлатларга экспортга йўналтирилади.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, тўла қувват билан фаолият юритганда бир мавсумда 400 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш қувватига эга бўлган корхона томонидан ўтган йили 8 турдаги 4 миллион 779 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинди.

    Абдували Худоёров,

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    бош инспектори

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates