Ушбу иш ҳафтасида юртимизда қандай об-ҳаво кутилади?

    Мамлакатимизда 5 феврал 2024 561

    Эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эртага кечга томон баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

    7 февраль чоршанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

    Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида 8-9 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича яна қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 8 февралда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

    Тоғли ҳудудларда 7-8 февраль кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

    Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

    6-8 февраль кунлари шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда баъзида 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.

    5-7 февраль кунлари ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 7-12 даража илиқ, баъзи жойларда 15 даража илиққача бўлади. 8-9 февралда кечалари 2-7 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 12-17 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

    Пойтахтимизда: бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ, бугун кундузи 9-11 даража илиқ, эртага 13-15 даража илиқ бўлади.

    7 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 февралда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 9 февралда ёғингарчилик кутилмайди.

    Ҳарорат 7-9 февралда кечалари 3-6 даража илиқ, кундузи 7 февралда 7-9 даража илиқ бўлади, 8-9 февралда 15-17 даража илиққача аста-секин кўтарилади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates