Уй бекаси новвот ишлаб чиқарувчи тадбиркор бўлди

    Хотин-қизларнинг жамиятда ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.

    Бу борада Олмалиқ шаҳрида ҳам кенг кўламли ишлар олиб бориляпти.

    Ҳудудда 155 тадан ортиқ аёл тадбиркорлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар томонидан 2 минг 500 нафар аҳоли бандлигини таъминланган. Хусусан, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Налуфар Холматова ҳам давлатимиз томонидан яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланаётган ишбилармон аёллардан бири.Унинг ташаббуси билан маҳалладаги 0,02 гектар майдондаги фойдаланилмай турган бино қайта таъмирланиб, “Насиба Нур Новвот” корхонасини ташкил қилди.

    Ҳозир бу ерда эл дастурхони учун новвот ишлаб чиқарилади. Маҳаллада яшовчи 10 нафар аҳоли шу ерда ишламоқда. Унинг ташаббуси билан маҳалладаги 0,02 гектар майдондаги фойдаланилмай турган бино қайта таъмирланиб, “Насиба Нур Новвот” корхонасини ташкил қилди. Ҳозир бу ерда эл дастурхони учун новвот ишлаб чиқарилади

    Маҳаллада яшовчи 10 нафар аҳоли шу ерда ишламоқда.

    – Лойиҳа учун 600 миллион сўм маблағ сарфланди, – дейди тадбиркор Н.Холматова. – Дастлаб ишни бошлаш учун Фарғона вилояти қандолатчилари тажрибасини ўргандик. Маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчилари кўмагида ишни ташкил қиляпмиз. Бир кунда 1,5 тонна новвот ишлаб чиқарамиз. Маҳсулотларимиз ҳозирча ички бозорга чиқариляпти, қўшни Сирдарё вилоятида ҳам талаб кўп. Шу билан бирга, келгусида Қозоғистон давлатига ҳам новвот экспорт қилишни режалаштирганмиз. Бугунги кунда ишлаб, тадбиркорлик қилмоқчи бўлган мен каби уй бекалари учун маҳалла энг қулай жойдир. Муҳими, иштиёқ, тинимсиз ҳаракат ва меҳнат қилинса бўлгани.

    Маълумки, новвот халқимизнинг қадимий ширинликларидан бири бўлиб, инсон танасига ўзгача қувват бағишлайди. Новвотнинг олмосдай товланувчи шакли кўзни қувнатади.

    Тадбиркор аёл келгусида ишлаб чиқариш тармоқларини кўпайтириш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш ва қўшимча иш ўринлари яратишни режалаштирган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates