Уйида қуёш энергиясидан фойдаланувчи шахслар учун ҳеч қандай рухсатнома талаб этилмайди

    Энергетика 27 май 2020 9994

    Интернет тармоғида энергетика соҳасига оид яна бир ёлғон маълумот эълон қилинди, бу сафар – қуёш энергетикасига оид. Энергетика вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

    Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги уйида қуёш энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун ҳеч қандай рухсатнома талаб этилмаслигини маълум қилади.

    Шунингдек, 2019 йил 21 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунида қайта тикланувчи энергия манбаларидан (кейинги ўринларда – ҚТЭМ) электр энергияси ишлаб чиқариш, шу жумладан шахсий манфаатларда фойдаланиш учун бошқа турдаги ҚТЭМлар ҳам ўз аксини топган.

    ҚТЭМдан фойдаланадиган жисмоний шахслар билан бир қаторда, қонун билан бошқа икки турдаги электр энергиясини ишлаб чиқарувчилари ҳам белгиланган. Булар локал тармоқ орқали юридик ва жисмоний шахсларнинг эҳтиёжлари учун электр энергияси ишлаб чиқарувчилари ва ҚТЭМдан ягона энергетика тизимига электр энергияси етказиб берувчи ишлаб чиқарувчилардир.

    Бошқача қилиб айтганда, ҚТЭМдан фойдаланиб (қуёш, шамол ва бошқалар орқали) электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин. Нафақат ўзингиз учун, балки уни сотишингиз ҳам мумкин. Бундай ҳолларда, бу тадбиркорликнинг энг янги тури ҳам ҳисобланади.

    Бундай тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, қонун уларга ҚТЭМдан локал электр тармоқларини яратиш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан электр энергиясини ўзаро келишилган нархларда сотиш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқини беради.

    Шу билан бирга, ҚТЭМдан ягона энергетика тизимига электр энергиясини етказиб берувчиларга тармоққа кафолатли уланиш ҳуқуқи берилди.

    Табиийки, бу ерда қайта тикланувчи энергиядан ўз эҳтиёжлари учун эмас, балки тадбиркорлик, яъни электр энергиясини сотиш мақсадида фойдаланиш ҳақида гап кетганда, амалдаги бизнес қонунлари қўлланилади.

    Ва биринчи турдаги ишлаб чиқарувчилар учун – яъни қуёш энергиясини ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарадиганлар учун нафақат шартномалар талаб этилмаслиги, балки уларга рағбатлантирувчи имтиёзлар ҳам мавжуд.

    Агар аҳоли фақат қайта тикланувчи энергиядан фойдаланган ҳолда, яъни мавжуд энергия тармоқларидан тўлиқ узилган тақдирда, уларга жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғидан ва ер солиғидан уч йил муддатга (ҚТЭМдан фойдаланиш ойидан бошлаб) озод қилинади.

    2019 йил 22 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4422-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчилар учун қўшимча имтиёзлар берилган.

    Хусусан, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатда давлат бюджети ҳисобидан жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектр станциялари учун (3 млн. сўмдан ортиқ бўлмаган), қуёш сув иситгичлари учун (1,5 млн. сўмдан ортиқ бўлмаган), шунингдек, энергия тежамкор газ-горелкали қурилмалар учун эса (200 минг сўмдан ортиқ бўлмаган) сотиб олиш қийматининг учдан бир қисми қопланишини назарда тутувчи тартиб жорий қилиниши белгиланган.

    Шунингдек, бу тадбирлар қаторида жисмоний ва юридик шахсларга қайта тикланувчи энергия қурилмалари, энергия тежамкор газ-горелкалари ва қозонхоналар, шунингдек, бошқа энергия тежамкор ускуналар сотиб олиш учун тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш (компенсациялар) кўзда тутилган.

    Айни пайтда Энергетика вазирлигида қайта тикланувчи энергетика соҳасини янада ривожлантириш, аҳоли ва тадбиркорлар учун қўшимча имтиёзлар яратиш бўйича Низом лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

    Юқорида қайд этилган ва бошқа бир қатор чора-тадбирлар, имтиёз ва преференциялар ўз самарасини кўрсатди. Давлатимиз раҳбарининг диққат-эътибори ва қатъий назорати остида бўлган ҚТЭМни ривожлантириш жараёни жадаллашмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates