Ушбу баҳо корхонанинг масъулиятли бошқарув, барқарор ривожланиш ва очиқликка содиқлигини тасдиқлайди.
“Sustainable Fitch” рейтинг агентлиги ўз ҳисоботида “Навоийуран” ДКнинг барқарорлик стратегиясини босқичма-босқич жорий этаётгани, миллий ва халқаро меъёрларга қатъий амал қилаётганини ижобий баҳолади.
Корхонанинг экологик сиёсати, асосий кўрсаткичларнинг ошкора эълон қилиниши ҳамда охирги йилларда экологик ҳодисаларнинг қайд этилмагани ва Радиоактив чиқиндиларни бошқариш Ўзбекистон Республикасининг “Радиатцион хавфсизлик тўғрисида”ги қонунига тўлиқ мос равишда амалга оширилиши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорати остида олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидланди.
Ижтимоий йўналишда эса “Навоийуран” ДКнинг ички сиёсатлари, очиқлик даражаси ва сўнгги йилларда ижтимоий ҳодисалар қайд этилмаганлиги юқори баҳога сазовор бўлди. Бу эса корхона ходимлари учун хавфсиз ва тенг ҳуқуқли меҳнат шароитларини яратишга бўлган эътиборини кўрсатади.
Корпоратив бошқарувда компания миллий ва халқаро амалиётларга амал қилиши, Кузатув кенгаши раисининг ва Бош директор ваколатлари ажратилгани корхона бошқарувида мувозанат ва масъулиятни таъминлашда ижобий омил сифатида қаралди.
Мазкур ESG рейтинг, Янги Ўзбекистон барқарор ривожланиш мақсадларига эришишида “Навоийуран” давлат корхонаси ҳам салмоқли ҳисса қўшаётган ишончли ва барқарор компаниялар сафидадан ўрин эгаллаётганини белгилаб беради.
“Навоийуран” давлат корхонаси PR хизмати
Ҳамкорлик материали