2025-2026 йилларда Микро ГЭСларни қуриш ва ишга тушириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилади

    Тараққиёт ва тикланиш фонди томонидан 10 млн доллар миқдоридаги кредит линия ва Жаҳон банкидан жалб қилинадиган 150 млн доллар миқдоридаги имтиёзли кредитлар МикроГЭСлар қурилиш билан боғлиқ харажатларга йўналтирилади.

    Президентимизнинг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ, 2025–2026 йилларда республика ҳудудларида микро гидроэлектр станцияларини қуриш ва ишга тушириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилади.

    Бунда, микро гидроэлектр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланишга қизиқиш билдирган тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратилади.

    Ушбу қарорнинг асосий мақсади — мамлакатнинг барқарор энергетика таъминотини таъминлаш, микро ва кичик гидроэлектр станцияларни жорий этиш орқали қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобланади.

    Қарорнинг асосий йўналишлари:

    • Микро ГЭСлар қурилиши: 2025–2026 йилларда туман ва шаҳарлар кесимида микро гидроэлектр станцияларини қуриш ва ишга тушириш бўйича манзилли рўйхатлар тасдиқланди.
    • Молиялаштириш: Лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур маблағлар давлат бюджети, халқаро молия институтлари ва хусусий инвесторлар ҳисобига жалб этилади.
    • Таълим ва малака ошириш: Энергетика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

    Шаффоф ва манфаатли таклифлар:

    • “Яшил энергия” МЧЖ томонидан “тайёр лойиҳа” сифатида тадбиркорларга лойиҳани аукциондан олиш имконияти яратилди.
    • Тадбиркорларга намунавий лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб берилди.
    • Электрон онлайн савдоларини енгиллаштириш мақсадида янги регламент ишлаб чиқилади.

    Тараққиёт ва тикланиш фонди томонидан 10 млн доллар миқдоридаги кредит линия ва Жаҳон банкидан жалб қилинадиган 150 млн доллар миқдоридаги имтиёзли кредитлар МикроГЭСлар қурилиш билан боғлиқ харажатларга йўналтирилади.

    Микро ва кичик гидроэлектр станцияларга қизиқиш билдирган тақдирда қуйидаги ҳавола орқали янги ва амалдаги аукцион савдолари билан танишиш имконияти мавжуд:

    ("E-AUKSION" || Lotlar — Yangi lotlar, Elektr stansiyalarini qurish huquqi)

    Мазкур лойиҳаларга тадбиркорларга ёрдамлашиш, мавжуд муоммоларига қисқа фурсатларда ечим топиш мақсадида вилоят ҳокимликларида штаб ташкил этилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates