Олмазор ва Юнусободнинг айрим маҳаллалари 5 кун электр таъминотидан вақтинча узилади

    Шу йилнинг 18–22 апрель кунлари Тошкент шаҳри Олмазор ва Юнусобод туманларида юқори кучланишли электр узатиш линиялари модернизация қилинади.

    Қайд этилишича, Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 юқори кучланишли электр узатиш линияларини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида эскирган ҳаво тармоқлари замонавий кабель инфратузилмасига алмаштирилади.

    Таъмирлаш ишлари мавжуд коммуникация ва электр тармоқларининг жисмоний ва маънавий эскиргани сабабли зарур бўлмоқда. Мутахассислар тавсиясига кўра, бу жараён айнан баҳор фаслига — иссиқ об-ҳаво ва юқори юклама давридан аввалги даврга режалаштирилди. Бу узилишлар аҳоли томонидан нисбатан енгилроқ қабул қилинишига имкон беради, — дейилади хабарда.

    Ишларнинг сифати, хавфсизлиги ва тезкорлигини таъминлаш, шунингдек ёз мавсумида фавқулодда узилишларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги куч ва воситалар сафарбар этилади:

    • — махсус техника — 39 та
    • — техника — 20 та
    • — бригадалар — 6 та
    • — ходимлар — 132 нафар
    • — 21 672 метр электр кабели янгисига алмаштирилади
    Олмазор туманининг «Аҳил», «Элпарвар», «Иброҳим ота», «Гулзор», «Қорасарой», «Олтинсой», «Мояриқ», «Мискин». Шунингдек, мазкур ҳудудлардаги улгуржи ва хусусий истеъмолчи объектлар ҳам вақтинчалик электр таъминотидан узилади.
    Юнусобод туманининг эса «Астраобод», «Туркистон», «Минг чинор», «Нурмакон», «Собиробод», «Ҳамкоробод», «Катта Ҳасанбой», «Шарқ ҳақиқати», «Регистон», «Йўлариқ», «Уч қаҳрамон» маҳаллалари вақтинча электрдан узилади.
    Электр таъминотидаги узилишлар ҳар куни соат 08:00 дан 18:00 гача, яъни тармоқдаги энг паст юклама вақтларида амалга оширилади.

    Поликлиника, мактаб, боғча каби ижтимоий соҳа муассасалари кўчма дизель генераторлари орқали барқарор электр энергияси билан таъминланади.

    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates