"UzAirways"га тегишли самолёт дўл сабаб шикастланди

    Ҳозирги вақтда ҳаво кемасининг шикастланган қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда ҳаво кемаси мунтазам равишда парвозларни амалга оширишни бошлайди.

    Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 3 август куни Красноярск – Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ9684 авиақатновини амалга оширган А320 УК32015 ҳаво кемаси бир соатлик парвоздан сўнг Россия ва Қозоғистон чегараси бўйлаб 11000 метр баландликда парвоз қилаётиб, бу баландлик учун аномал метеорологик ҳодисага (дўл) дуч келди. Натижада, парвоз кемасининг олди ойналари шикастланди. Экипаж белгиланган процедураларни амалга оширилганидан сўнг, парвозни давом эттиришга қарор қилди. Тошкентга қўниш жадвалга мувофиқ амалга оширилди. Парвоздан кейинги текширувда шунингдек, метеолокатор бурун конусининг (кок) шикастланиши аниқланди.

    Ҳаво кемаси бортида 174 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодиса парвозларни давом эттириш учун таҳдид ёки жиддий муаммо туғдирмайди, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates