«Ватанпарвар» ташкилоти спортчиларидан яна бир ғалаба

    Спорт 26 сентябр 2022 748

    Жорий йилнинг 16-23 сентябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Байконур шаҳрида ракетамодел спорти бўйича «Байконур Кубоги – 2022» халқаро спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

    Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Беларус республикалари терма жамоаларидан 200 нафарга яқин спортчилар иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти спортчиларидан иборат миллий терма жамоа мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилди.

    Шиддатли ва муросасиз кечган ушбу беллашувда спортчилар ўзлари томонидан яратилган ракета моделлари ва уларнинг очиқ осмонда нечоғлик парвоз қилиш имкониятларига эга эканлигини намоён этдилар.

    Мусобақа натижаларига кўра, жамоа ҳисобидан Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, нафақат ҳамюртларимизнинг, балки тадбирни қизиқиш билан кузатиб борган бутун дунё ракетамодел спорти ихлосмандлари олқишларига сазовор бўлди.

    Шунингдек, якка баҳсларда «Ватанпарвар» ташкилоти спортчилари қуйидаги юқори ўринларни эгалладилар:

    1. Нажмиддин Зайлидинов: олтин ва бронза медаллари (Наманган в.);

    2. Фарҳод Бакиев: олтин медали (Самарқанд в.);

    3. Ҳаётбек Қурбоналиев: кумуш медали (Наманган в.);

    4. Фирдавс Гулмуродов: кумуш медали (Бухоро в.);

    5. Самандар Соқиев: бронза медали (Наманган в.);

    Эслатиб ўтамиз, «Ватанпарвар» ташкилоти бир қатор халқаро спорт ташкилотлари, жумладан, Халқаро аэронавтика федерацияси (ФАИ)нинг тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.

    Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи
    «Ватанпарвар» ташкилоти Матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates