Вазир ўринбосари Иштихон туманига ташриф буюрди

    Самарқанд давлат университети талабаси Хуршида Раҳмонова сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбарига ўзининг таклиф ҳамда фикрларини билдирган эди.

    Жорий йилнинг 16 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида тумандаги ижтимоий - иқтисодий муаммоларни ўрганиш мақсадида видео конференция шаклида тўғридан-тўғри туманлар аҳолиси билан мулоқот қилган эди.

    Мулоқот давомида Иштихон туманига ҳам сўз берилди. Унда, Самарқанд давлат университети талабаси Хуршида Раҳмонова сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбарига ўзининг таклиф ҳамда фикрларини билдирган эди.

    Шу муносабат билан бугун Иштихон туманига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Маруфова ташриф буюрди.

    Дастлаб, Г.Маруфова тумандаги "Чағатой" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Хуршида Раҳмонованинг хонадонига ташриф буюрди. Суҳбат чоғида Хуршида нафақат ўзининг, қишлоқдаги хотин-қизларнинг орзу-истаклари, интилишлари ҳақида вазир ўринбосари билан суҳбатлашди.

    Г.Маруфова талаба қиз Хуршиданинг нақадар зеҳнли ва шижоатли эканлигини эътироф этган ҳолда унга келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилади.

    Кейинги йўналиш, тумандаги "Равот" маҳалла фуқаролар йиғини биносига бўлди. Г.Маруфова маҳалла раиси ҳамда ходимлари билан суҳбат ўтказиб, маҳалладаги "Аёллар дафтари" бўйича маълумотлар билан танишди.

    Ишчи гуруҳ Иштихон туманидаги хотин-қизларнинг бандлик масаласини ўрганиш мақсадида, "Мароқанд Сифат Текстил" МЧЖда бўлишиб, тумандаги хотин-қизларнинг иш фаолияти, уларни қийнаётган муаммоларини ўрганишди ва зарурий тавсиларни беришди.

    Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates