Мардонбекнинг оёққа туриши учун барча тезкор чораларни кўрамиз — Амрилло Иноятов

    Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов хорижда жигар трансплантациясидан сўнг аҳволи ёмонлашган Мардонбекнинг онасига қўнғироқ қилди.

    Ижтимоий тармоқларда жигар циррози ташхиси қўйилган Каттақўрғон туманилик 2 ёшли Мардонбекка Ҳиндистонда трансплантация операцияси орқали жигар кўчириб ўтказилгани, унга онаси донорлик қилгани, бироқ ҳали чет элдан қайтмай туриб, аҳволи оғирлашган гўдакнинг соғайиши учун қўшимча кўмак зарурлиги юзасидан видеомурожаат эълон қилинди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хабар чиққан заҳоти ҳолатни ўз назоратига олди.

    — Сал аввал Ҳиндистонда бўлиб турган Мардонбекнинг онаси Юлдуз Баратова билан телефон орқали шахсан гаплашиб, унга бундай дамларда ёлғиз эмаслигини айтдим. Биз онанинг ҳам, боланинг ҳам қисқа муддатда соғайиб, оёққа туриши учун барча тезкор чораларни кўрамиз, — деди соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов.

    Қолаверса, улар Ўзбекистонга қайтгач, даволаниши ва реабилитацияси билан боғлиқ жараёнларни тўлиқ ўз зиммамизга оламиз. Улар юртимиздаги энг нуфузли клиника ва тажрибали мутахассислар назоратида бўлади.

    Нафақат жигар, балки инсон бошқа аъзоларининг трансплантацияси — ҳозирча юртимизда янги ўзлаштирилаётган соҳа. Шунга қарамай, давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, буйрак, жигар, юрак каби органларни кўчириб ўтказиш бўйича мутахассисларимиз маҳорат ва тажриба тўплаяпти.

    Ҳозир бу борада мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиб, хорижнинг илғор клиникалари билан ҳамкорлик ўрнатганмиз. Чет элда мутахассисларимиз малакасини оширяпмиз.

    Шуни ишонч билан айтаманки, бу саъй-ҳаракатларимиз яқин келажакда ўз натижасини кўрсатиб, болаларнинг бундай мураккаб ва ноёб операциялар учун вақт ва маблағ сарфлаб, хорижий давлатларга боришига ҳожат қолмайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates