Вазирлар Маҳкамаси доирасидаги барча масалалар Ҳукумат мажлисларида ҳал этилиши белгилаб қўйилмоқда

    Сенаторлар Сенатнинг 55-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонун муҳокама қилинди.

    Мазкур Қонун Ҳукумат фаолиятини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш ва унинг замонавий шароитда самарали ишлашини таъминлашга қаратилган.

    Қонун билан Вазирлар Маҳкамасининг вазифа ва ваколатларига доир бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар мустаҳкамланмоқда. Хусусан, ижро этувчи ҳокимиятнинг иқтисодиёт, бюджет, молия, солиқ, ижтимоий, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари аниқ белгиланмоқда.

    Шунингдек, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирларни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартиби, уларнинг мажбуриятлари, вазифалари ҳамда шахсий жавобгарлиги аниқлаштирилмоқда.

    Бундан ташқари, Қонунда Ҳукумат фаолиятининг масъулияти ва очиқлигини оширишга қаратилган қатор муҳим ўзгаришлар акс этган. Жумладан, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлар ҳар йили Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мамлакатимиз ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан ҳисобот тақдим этиши назарда тутилган.

    Ҳукумат фаолиятида иш тартибини соддалаштириш учун янгича ёндашувни таъминлаш мақсадида мазкур Қонун билан Вазирлар Маҳкамаси доирасидаги барча масалалар Ҳукумат мажлисларида ҳал этилиши белгилаб қўйилмоқда.

    Шу билан бирга, вазирларнинг турли йўналишлар бўйича масъулияти ва шахсий жавобгарлиги кучайтирилмоқда.

    Жумладан, ўзи раҳбарлик қилаётган вазирликда ишни самарали ташкил этиши, бириктирилган соҳа ва тармоқларда ягона давлат сиёсатини самарали олиб бориши, уни ривожлантириш бўйича натижа ва оқибатлар учун шахсан жавобгар бўлиши белгиланмоқда.

    Қизғин кечган муҳокамада сенаторлар мазкур Қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг турли даражалари ўртасида изчиллик ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш тамойилига асосланиши, бу эса самарали давлат бошқарувининг асосий омили эканини қайд этди.

    Муҳокама якунида сенаторлар Қонун давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришда, унинг самарадорлиги ва аҳоли олдидаги масъулиятини янада оширишда муҳимлигини таъкидлаб, уни маъқуллади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates