Венгрия билан тиббиёт соҳасида ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

    Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожа билан учрашув ўтказди.

    Унда қайд этилганидек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси жараёнида Венгрия билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор.

    Бугунги кунда ушбу мамлакат билан шериклик алоқаларини кенгайтириш бўйича аниқ режалар ва истиқболли йўналишлар белгилаб олинган. Хусусан, жорий йил июль ойида юртимиз соғлиқни сақлаш тизими масъулларидан иборат гуруҳнинг ҳукуматимиз делегацияси таркибида Венгрияга ташрифи доирасида ҳам тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим келишувлар имзоланган эди.

    Жумладан, ҳозир ушбу мамлакатнинг бир қанча нуфузли фармацевтика корхоналари билан Венгрия дори воситаларининг юртимизда ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш, сифат назорати, шунингдек, фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш каби йўналишларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Учрашувда ана шу лойиҳалар ижросини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

    Мулоқот чоғида тиббий таълим соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масаласи ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

    Жумладан, Венгриянинг Земмельвайс, Дебрецен каби нуфузли университетлари билан биргаликда тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш, академик алмашинув ва қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

    Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Венгрия ҳукумати томонидан “Stipendium Hungaricum” дастури доирасида Ўзбекистон фуқароларига ушбу хорижий мамлакат олий таълим муассасаларида бакалавриат, магистратура ва докторантура босқичларида ўқиш учун йилига жами 170 тадан таълим грантлари ажратиб келинмоқда.

    Таъкидланганидек, ушбу дастур ҳам тиббий таълим соҳасидаги ҳамкорлигимизни ривожлантириш, шу жумладан ўзбекистонлик ёшларнинг Венгриянинг тиббиёт олийгоҳларида Европа стандартлари асосида ўқиши учун яхши имкониятдир.

    Музокаралар давомида Венгриянинг етакчи университетлари ўқитувчи ва профессорларини юртимиздаги тиббий олийгоҳлар ҳамда тиббиёт марказларида маърузалар ўқиш, амалий машғулотлар ва маҳорат дасрларини ўтишга жалб қилиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates