Венгриялик мутахассислар Қарши шаҳрида йирик лойиҳаларни амалга оширади

    Президентимизнинг ўтган йилги Венгрияга ташрифи давомида «Ўзсувтаъминот» АЖ ва Венгрия сув тизимлари кластери - HWTC ўртасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича меморандум имзоланган эди.

    Келишувга кўра, венгриялик ҳамкорлар билан вилоятнинг Қарши шаҳрида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади:

    • гидрогеологик изланишлар ўтказиш орқали янги сув манбаларини аниқлаш;
    • техник текшириш ва дастлабки маълумотларни йиғиш;
    • лойиҳалаш ҳамда сув тармоқларини модернизация қилиш;
    • ГИС ва СКАДА тизимларини жорий этиш;
    • эксплуатация ишларини амалга ошириш.

    Айни пайтда Қашқадарёда хизмат сафари билан бўлиб турган кластер Бош директори Чаба Харанги бугун «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ директори Хуршид Усмонов билан учрашиб, ушбу лойиҳалар юзасидан ўзаро фикр алмашди.

    Шунингдек, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар режалаштириб олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates