Ҳужжат ветеринария соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича замонавий таълим тизимини яратиш, шунингдек мазкур соҳада фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини янада кучайтиришга қаратилган.
Жумладан, “Ветеринария тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришлар билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига айлантирилди.
Шунингдек, бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари ва давлат ветеринария инспекторларининг ветеринария назорати объектларига монеликсиз кириш бўйича ваколатлари қисқартириляпти. Энди улар ушбу объектларга қонунчиликда белгиланган тартибда киришлари мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 22 августдан кучга кирди, деб хабар беради “Norma”.