Вьетнамдаги сув тошқинида 87 киши қурбон бўлди

    Воқеа-ҳодисалар 19 октябр 2020 365

    Вьетнамнинг марказий қисмида содир бўлган сув тошқини ва кўчки оқибатида камида 87 киши қурбони бўлган, деб ёзади VN Express маҳаллий газетаси.

    Вьетнамнинг марказий қисмида икки ҳафта давомида ёмғир шаррос қуйишда давом этяпти. Табиий офатнинг кучайиши туфайли ҳукумат сал кам 53 минг оилани эвакуация қилига муваффақ бўлган.

    Куангчи провинциясининг тоғли ҳудудларида кўчки содир бўлган. Ва 22 киши кўчки қурбони бўлган. Бугун эса қутқарувчилар уюмлар тагидан яна 17 кишини қутқариб олган, олти киши бедарак йўқолган.

    Метеорологлар чоршанба кунига яна кучли ёғингарчилик бўлиши ҳақида башорат беряпти. Ҳукуматнинг берган хабарига кўра, Куангчи, Тхыатхен –Хюэ ва Куангнам провинцияларининг кўпгина йўллари ювилиб кетилган деб хабар беради Российская газета.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates