баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Видеони тарқатмаслик учун 100 доллар талаб қилган шахс ушланди

    Хавфсизлик 16 октябр 2020 88

    Учқўрғон туманида яшовчи хусусий тадбиркор ариза билан мурожаат қилган.

    Аризада қайд этилишича, таниши унда бир фуқаро билан уришганлиги тасвирланган видеоси борлигини, ушбу тасвирни “Телеграм” ижтимоий тармоғида тарқатиб юбориш билан таҳдид қилади. У ушбу видео тасвирни тарқатиб юбормаслиги эвазига 100 АҚШ доллари сўраётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

    Мазкур ариза юзасидан шу йил 3 октябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ТЭҚКБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.  Учқўрғон тумани Кўприкбоши маҳалласи ҳудудида жойлашган “Учқўрғон деҳқон бозори”да 2000 йилда туғилган фуқаро аризачидан 100 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида ушланган.

    Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 15 октябрь куни Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates