Владимир Норов Яшил ўсиш глобал институти Ассамблеяси раиси билан учрашди

    Яшил сайёра 24 октябр 2022 1847

    2022 йил 24 октябрда «Марказий Осиё – Корея Республикаси» 15-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Сеул шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Яшил ўсиш глобал институти (GGGI) Ассамблеяси Раиси, БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Яшил ўсиш глобал институти ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

    2022 йил февраль ойида Ўзбекистонда GGGI ваколатхонаси фаолиятининг йўлга қўйилганлиги иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтиш, «яшил» технологиялар ва «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, саноатни декарбонизация (углерод нейтраллигини таъминлаш) қилиш соҳасида халқаро йўналишда энг яхши амалиётларни ўзлаштириш, жумладан Корея тажрибасига асосланган ҳамкорликка кенг имкониятлар очаётганининг муҳимлиги таъкидланди.

    Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва GGGI ўртасидаги келишувга мувофиқ, бугунги кунда қиймати 5,9 миллион долларлик «Орол денгизи ҳалокатининг оқибатларини бартараф этиш бўйича Оролбўйи минтақасини яшил қайта тиклаш» лойиҳаси амалга ошириляпти. Шу билан бирга, Оролбўйида «яшил» қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта тикланадиган энергия соҳасида лойиҳалар ишлаб чиқиляпти.

    Ўз навбатида, Пан Ги Мун Марказий Осиёнинг экологик муаммоларидан яхши хабардор эканини, Оролбўйида бир неча бор бўлганини, у ерда Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатлари ҳақида шахсан билишини таъкидлади.

    Шунингдек, Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий ташаббуси, шунингдек, «Яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси» ҳамда Ўзбекистонда қабул қилинган қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш дастурига алоҳида эътибор қаратди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates