Владимир Путин “Буревестник” ракетасининг ҳал қилувчи синовлари якунланганини эълон қилди

    Россия Президенти Владимир Путин “Буревестник” ядровий энергетик ракетасининг ҳал қилувчи синовлари якунланганини эълон қилди. Бу ҳақда якшанба куни ТАСС хабар берди.

    “Ҳал қилувчи синовлар энди якунланди”, деди Путин қўшма кучлар гуруҳининг қўмондонлик пунктига ташриф буюрганида.

    У қуролни жанговар тайёргарлик ҳолатига келтириш учун ҳали кўп ишлар қилиниши кераклигини, аммо асосий мақсадларга аллақачон эришилганини таъкидлади. Путин шунингдек, Қуролли Кучларда “Буревестник”ни жойлаштириш учун инфратузилмани тайёрлаш бўйича кўрсатма берди ва дунёда ракетанинг ўхшашлари йўқлигини таъкидлади.

    Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов давлат раҳбарига 21 октябрь куни бўлиб ўтган синов пайтида “Буревестник” тахминан 15 соат ҳавода қолгани ва 14 000 километр масофани босиб ўтгани ҳақида хабар берди. Герасимов “бу чегара эмас” деб таъкидлади, деб хабар берди russian.news.cn.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates