Ушбу мукофот Республика Хавфсизлик кенгаши котиби Юсуф Раҳмон ва Венесуэланинг Каракас шаҳри ҳокими Кармен Тереса Мелендес Ривасга ҳам топширилди.
Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Бош прокуратурасини 2019 йилдан буён бошқариб келади. У бу лавозимга 2024 йил июнь ойида қайта тайинланган эди.
Россиянинг “Дўстлик” ордени 1994 йилда таъсис этилган бўлиб, у Россия фуқаролари ва чет элликларга халқлар ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилади, деб хабар берди uz.kursiv.media.
Kursiv Uzbekistan аввалроқ Россия ўзбек хонандаси Фарруҳ Зокировни “Дўстлик” ордени билан тақдирлагани ҳақида хабар берган эди.








