Wi-Fi роутерини жойлаштиришдаги энг ноқулай жойлар: улар интернет тезлигини пасайтиради

    Роутерни телевизор ёнига жойлаштириш энг кўп учрайдиган хатолардан бири.

    Интернет хизматингиз қанчалик яхши ишлаши Wi-Fi роутерини қаерга жойлаштиришга ҳам боғлиқ, деб ёзмоқда thesun.co.uk.

    Роутерни телевизор ёнига жойлаштириш энг кўп учрайдиган хатолардан бири бўлиб, бу интернет тезлигига таъсир қилиши мумкин. ТалкТалк компанияси ҳодимлари роутерларни қозон шкафлари ва радиаторлар ёнига қўйиш ҳам мақсадга мувофиқ эмаслигини аниқлади. Баъзи жойлар нафақат интернетни бузиши, балки хавфли бўлиши мумкин.

    — Роутерингизнинг жойлашуви уйингиздаги Wi-Fi ишончлилигига катта таъсир кўрсатиши мумкин, — дейди ТалкТалк технология гуруси Мартин Рен-Хилтон. — Уланишдан максимал даражада фойдаланиш учун роутерни полга эмас, балки хонага қараган ҳолда, яқин атрофдаги тўсиқлар ва жиҳозларсиз марказий жойга қўйинг. Бу Wi-Fi сигналини оптималлаштиришга ва қамров доирасини максимал даражада оширишга ёрдам беради.

    Шундай қилиб, мутахассислар қуйидаги жойларга Wi-Fi роутерини қўйишни тавсия қилмайди:

    1. Иситиш қурилмаси учун мўлжалланган шкаф

    Бундай шкаф сочиқларингиз учун энг зўр жой бўлиши мумкин бўлса-да, бу сизнинг Wi-Fi роутерингиз учун яхши жой эмас. Ушбу шкаф қурилма учун жуда иссиқлик қилади ва унинг ҳаддан ташқари қизиб кетиш хавфи мавжуд.

    1. Китоб жавонининг китоблар қаторидаги тирқиш

    Баъзи одамлар Wi-Fi роутерини китоб жавонидаги китобга ўхшатишга ҳаракат қилишади. Бу қалин нарсаларнинг барчаси сигнални тўсиб қўйиши мумкин.

    1. Радиаторда

    Роутерни радиаторга жойлаштириш жуда ёмон танловдир. Иссиқлик нафақат сигналларни бузади, балки ёнғин хавфини ҳам юзага келтириши мумкин.

    1. Коридордаги қути остида

    Роутерингизга қанотларини ёйиш учун жой керак. Йўлакдаги қути унинг тўлиқ салоҳиятига эришишга имкон бермайди.

    1. Микротўлқинли печнинг тепасига

    Микротўлқинли печлар зарарсиз ионлаштирувчи нурланиш даражасини чиқаради. Бу сизга зарар келтирмаса ҳам, Wi-Fi дан келадиган сигналга таъсир қилади.

    Музаффар АБДУҲАЛИЛОВ тайёрлади.