Хакер селфидан бармоқ изини ўғирлай оладими?

    IT экспертлари фикрича, фирибгарлар тасвирдан бармоқ изининг юқори сифатли нусхасини олиш учун фойдаланиши мумкин.

    Хорижлик мутахассислар селфи усулда расмга тушаётганларга V – тинчлик белгисини иложи борича ишлатмасликни маслаҳат бермоқда. Зеро, фирибгарлар суратдаги бармоқдан нусха из олишлари мумкин экан.

    Тинчликни ифодалаш учун кенг қўлланадиган мазкур белги кўпинча суратга тушаётганда ишлатилади. Кўпчилик маъносини тушунмасдан шу ҳолатда расмга тушади.

    Буюк Британия собиқ Бош вазири Уинстон Черчилл Иккинчи жаҳон урушида ғалабани англатиш мақсадида “V” белгисидан фойдалангани билан машҳур.

    IT экспертлари фикрича, фирибгарлар тасвирдан бармоқ изининг юқори сифатли нусхасини олиш учун фойдаланиши мумкин. Шу тариқа улар пул ёки шахсий маълумотни ўғирлаш учун телефон ва аккаунтни бузиб киришади.

    Ушбу даъво қанчалик асосли?

    Сиртдан қараганда техник жиҳатдан мумкиндек туюлган айни ҳаракатни амалга ошириш имкони жуда кам.

    Саутгемптон университети рақамли суд-тиббий экспертиза профессори Сара Моррис фикрича, хакер назарий жиҳатдан онлайн жойлаштирилган селфидан бармоқ изи нусхасини олиши мумкин, фақат ўта тиниқ кадрдан.

    – Гап ракурсни тўғри ёритиш, камерани қулай йўналтириш, пиксель сони, бармоқнинг тўғри бурчаги ва камерага яқинлигида, – дейди у “The Cube” нашрига берган интервьюсида. – Аксар телефонлар камерасида зарур пиксель сонига эришиш жуда қийин.

    Лозанна университети рақамли суд-тиббиёт фанлари ва тергов доценти Франк Брайтингер ҳам худди шундай хулосага келди.

    – Сифатли суратдан нозик маълумот олиш мумкин, аммо бу ахборотни қайта ишлатиш қийин масала, – дейди у.

    Брайтингер таъкидлашича, кўплаб ижтимоий медиа платформалари орқали интернетга кириш пайти фото ва видео сифати пасаяди. Айнан шу ҳолат маълумот ўғирланиши олдини олишда ёрдам берадиган қўшимча қалқон вазифасини бажаради.

    Эҳтимолий хакернинг ускунаси ва технологияси қай даражада кучлилиги муҳим эмас. Агар манба маълумоти етарли бўлмаса, алгоритм бармоқ изи аниқ нусхасини тиклаш учун керакли ахборотни тўплай олмайди. Ҳатто, фирибгар учун шароит мукаммал бўлган вазиятда ҳам фото суратдан биометрик маълумот олишга қодир “супер куч”га эга бўлиш даргумон.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates