Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларда даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланди

    Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-991-сон, 05.11.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

    Унга кўра, фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек, хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

    Мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда.

    Шунингдек, халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates