Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

    Бугун, 5 ноябрь куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

    Сессия вилоят сайлов комиссияси раисининг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисида ахборот берилишидан бошланди.

    Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши раислигига 30-Тамабахрин сайлов округидан сайланган депутат Алиев Ғофир Қуватович сайланди. Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

    Қонунчиликка асосан, вилоят ҳокими лавозимига номзод Президент томонидан кўрсатилиб, партия гуруҳлари билан маслаҳатлашув ўтказилади. Бугунги сессия давомидаги маслаҳатлашув натижаларига кўра, Турсунов Нормат Тулкунович бир овоздан Навоий вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates