Халқаро кузатувчилар Навоий вилоятида

    Мамлакатимизда жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Референдумига тайёргарликнинг бориши билан танишиш мақсадида Навоий вилоятига ҳам халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари ташриф буюришмоқда.

    Мамлакатимизда жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Референдумига тайёргарликнинг бориши билан танишиш мақсадида Навоий вилоятига ҳам халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари ташриф буюришмоқда. Улар Референдумни ўтказувчи 5-Навоий округ комиссиясида бўлишиб, муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик, яратилган қулайликлар ва комиссия аъзоларининг салоҳияти билан яқиндан танишишмоқда. Энг аҳамиятлиси, халқаро кузатувчиларга тайёргарлик жараёнларини бевосита кузатишлари учун тўлиқ имкониятлар яратиб берилган.

    Чунончи, Ўзбекистондаги Референдумни кузатиш бўйича ЕХҲТ ДИИҲБнинг чекланган миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Алексис Мишел ҳамда Эни Кристин Крепелиен 5-Навоий округ комиссиясида бўлишиб, бу ерда муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик жараёнлари билан танишишди. Кузатувчиларга округ комиссияси раиси Н.Тоғаева ҳудуддаги участка комиссиялари ҳамда уларнинг аъзолари сифат таркиби, комиссия ҳузурида фаолияти йўлга қўйилган Матбуот маркази, ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиблари хусусида батафсил маълумот берди.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Референдумни ўтказувчи 5-Навоий округи ҳудудида 411та участка комиссиялари ташкил этилган бўлиб, улардаги комиссия аъзоларининг 56 фоизини аёллар ташкил этади. Шунингдек, комиссия аъзоларининг 76 фоиздан ортиғи олий маълумотга эга тажрибали мутахассислардан иборат бўлиб, ўзбек, рус, қозоқ, қорақалпоқ ва тожик миллатига мансуб Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади.

    Таъкидлаш жоиз, Референдумни ўтказиш ва мазкур сиёсий тадбирга қизғин тайёргарлик жараёнларини ўз вақтида кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. ЕХҲТ ДИИҲБ халқаро кузатувчилари Навоий вилояти Референдумга тайёргарлик жараёнларини ёритишда, асосан, нималарга аҳамият қаратилаётгани билан қизиқишиб, аккредитациядан ўтган журналистлар билан ахборот алмашиш борасида яратилган шароитлар билан танишишди.

    Кузатувчилар шунингдек, муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик кўриш учун яратилган шароитлар, референдумни умумеътирофдаги демократик тамойиллар асосида ўтказиш йўлида амалга оширилаётган ташкилий жараёнлар билан танишишиб, ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олишди.

    5-Навоий округ комиссияси Матбуот маркази

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates