Миа Сеппо Ўзбекистонда 2030 йилга қадар қабул қилинган Стратегияда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, норасмий бандликни бартараф этиш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш каби муҳим чора-тадбирлар акс эттирилганлигини олқишлади.
Шу билан бирга Ўзбекистон БМТ Бош котиби томонидан илгари сурилган «Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимоя глобал акселератори» ташаббусини жорий этаётган йўлбошчи давлатлардан бири эканлигини эътиборга олиб, ушбу йўналишда тегишли давлат ташкилотларимиз билан аниқ лойиҳаларни жорий этишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.